Barcha yangiliklar
ҚИЗИЛЁЗИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ МАСАЛАСИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
30 Okt 2026
11:23

ҚИЗИЛЁЗИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ МАСАЛАСИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

ҚИЗИЛЁЗИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ МАСАЛАСИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари номига депутатлик сўрови юборилди.
Мурожаатларда Қизилёзи маҳалласидаги тиббий хизмат кўрсатиш филиалига беш ойдан буён тиббиёт ходимлари, жумладан, ҳудудга бириктирилган ҳамшира келмаётгани билдирилган. Ушбу ҳолат аҳолининг бирламчи тиббий хизматдан фойдаланишида қийинчиликлар туғдираётгани қайд этилган.
Депутатлик сўровида фуқаролар келтирган ҳолатларни ўрганиш, тиббий хизматдаги узилишлар сабабларини аниқлаш ҳамда маҳаллада мунтазам тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш масаласи кўтарилди.
Аҳолининг ўз вақтида тиббий ёрдам олиши — инсон саломатлиги ва манфаатларини таъминлашнинг муҳим шартидир.