Barcha yangiliklar
ҚОРАПОЛВОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ НАТИЖАСИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 278707
Gallery image 278708
Gallery image 278709
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
17:20

ҚОРАПОЛВОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ НАТИЖАСИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ НАТИЖАСИ ЎРГАНИЛДИ
Ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан Қораполвон сайлов округида дастурлар асосида амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Қораполвон маҳалласида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг кундалик турмушини яхшилашга қаратилган лойиҳа доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилган.
🔹 Дастлаб 3,2 километр ички йўлни асфалтлаш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа бўйича ажратилган маблағ ҳисобидан 4,5 километр йўлга асфалт ётқизиш ишлари якунланган.
🔹 Лойиҳага киритилган ўзгартиришлар асосида 2,6 километр пиёдалар йўлакчаси қурилиб, 500 метр лоток ётқизилган.
🔹 Болалар майдончаси ҳамда очиқ ҳавода жисмоний машқлар бажариш учун воркаут майдончаси барпо этилган.
Республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилган мазкур лойиҳа учун 3 миллиард 520 миллион сўм ажратилган. Тақдим этилган маълумотларга кўра, молиялаштириш 3 миллиард 357 миллион сўмни, яъни 95,4 фоизни ташкил этган. Ишлар «VODIY TA’MIR TAMINOT BAZA» МЧЖ томонидан бажарилган.
Равон йўллар, қулай пиёдалар йўлаклари ва замонавий майдончалар — маҳалла аҳолиси фаровонлиги, тадбиркорлик ривожи ҳамда болаларнинг мазмунли дам олишига хизмат қилади.