





17-МАКТАБДАГИ ҚУРИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
17-МАКТАБДАГИ ҚУРИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан 17-сонли умумтаълим мактабида «Ташаббусли бюджет» дастурининг биринчи мавсумида ғолиб бўлган лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Маҳалла аҳолисининг китобхонлик маданиятини ошириш, ўқувчилар учун муносиб таълим ва спорт шароитларини яратишга қаратилган мазкур лойиҳа учун 1 миллиард 647 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Лойиҳа доирасида:
🔹 қишлоқ кутубхонасини қуриш;
🔹 мактабнинг ташқи девори ва кириш қисми эшикларини янгилаш;
🔹 футбол ва волейбол майдонларига сунъий чим ётқизиш, волейбол майдонининг устини ёпиш;
🔹 спорт зали, мактаб ошхонаси ҳамда касбга йўналтириш хоналарини таъмирлаш;
🔹 50 киловатт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш назарда тутилган.
📌 Объект паспортидаги маълумотларга кўра, буюртмачи — «Наманган вилояти ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати» ДМ, пудратчи — «QURILISH BARPO» МЧЖ, бош лойиҳачи — «PROJECTS-ENERGY» МЧЖ ҳисобланади. Объект қиймати 1 миллиард 540 миллион 644 минг 648 сўм 55 тийин этиб кўрсатилган.
Қурилиш ишларининг бошланиш санаси 2026 йил 3 сентябрь, тугатиш санаси эса 2026 йил 3 ноябрь деб белгиланган. Айни пайтда пудратчи томонидан кутубхона қурилиши ва хоналарни пардозлаш ишлари бажарилмоқда.
Ўрганишда биринчи мавсум лойиҳасининг амалга оширилиши кеч бошланганига эътибор қаратилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, бунга буюртмачи томонидан лойиҳани тендерга қўйиш жараёни кечиктирилгани сабаб бўлган.
Аҳоли ишончи ва овози билан ғолиб бўлган лойиҳанинг белгиланган муддатда, сифатли ва тўлиқ бажарилиши муҳим аҳамиятга эга.