






ЕРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ —
ЕРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ — ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ГАРОВИ
Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишлар қизғин давом этмоқда.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Парпибоев Нажмиддин Шамсиддин Шерзод» фермер хўжалигида бўлиб, самарадорлиги паст боғни бузиш ишлари билан танишди.
Ўрганишда ердан унумли фойдаланиш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Айни кунларда туманда ер майдонларини шудгорлаш, боғ қатор ораларини тозалаш ва ҳайдаш, ғалла экиш учун ер тайёрлаш, экилган ғаллани суғориш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ҳамда такрорий экинлар ҳосилини йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирлар ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот нобудгарчилигининг олдини олиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер ва деҳқонларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечимига кўмаклашиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.