Barcha yangiliklar
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 278648
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
17:05

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ҳамда туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан Обод маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолининг совуқ кунларда қулай ва хавфсиз шароитда яшашини таъминлаш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. Уйларнинг мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, мавжуд муаммолар аниқланди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди.
Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш — депутатлик фаолиятининг муҳим вазифасидир.