Barcha yangiliklar
ОБОД МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 278644
Gallery image 278645
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
17:04

ОБОД МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ОБОД МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ва доимий комиссия аъзолари иштирокида Обод маҳалласида дастур доирасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Чортоқ туманидан Янгиқўрғон туманига кириш қисмида аҳолининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши учун 2,3 километр пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда 65 та қуёш панелли тунги ёритиш чироғи ўрнатиш белгиланган.
Мазкур лойиҳа учун республика бюджетидан 1 миллиард 460 миллион сўм ажратилган бўлиб, тақдим этилган маълумотга кўра, 1 миллиард 456 миллион 100 минг сўм маблағ ўзлаштирилган. Молиявий ижро 99,7 фоизни ташкил этган.
Пудратчи — «BARAKOT-HIMMAT FAYZ» хусусий корхонаси томонидан ишлар якунлангани қайд этилган. Бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотда 2,3 километр пиёдалар йўлакчаси қурилгани, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ҳамда жами 155 та кўча чироғи ўрнатилгани кўрсатилган.
Ўрганишда дастурда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва амалга оширилган ишларнинг ҳолатига эътибор қаратилди.
Ҳудудларни обод қилишга йўналтирилган ҳар бир лойиҳа аҳолининг кундалик ҳаётида қулайлик яратишга хизмат қилиши лозим.