Barcha yangiliklar







XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
10:24
Тиббиёт муассасасининг қишга тайёрлиги — аҳоли саломатлигига дахлдор масала
Тиббиёт муассасасининг қишга тайёрлиги — аҳоли саломатлигига дахлдор масала
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна ўз сайлов округида жойлашган «Гулшан» қишлоқ врачлик пункти фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида муассаса биноси таъмирталаб эканлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари эса етарли даражада ташкил этилмаганлиги аниқланди.
Аҳоли шифо излаб келадиган масканда муносиб шароит бўлиши зарур. Айниқса, совуқ кунлар олдидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш, беморлар ва тиббиёт ходимлари учун иссиқ ҳамда қулай муҳит яратиш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
Аҳоли саломатлигига хизмат қилувчи муассасанинг ҳолати эътибордан четда қолмаслиги керак!