Barcha yangiliklar





XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
10:23
Болажонлар фаровонлиги — депутат эътиборида
Болажонлар фаровонлиги — депутат эътиборида
Болаларнинг қувноқ кулгиси, соғлом ва бахтли улғайиши учун яратилган ҳар бир қулайлик замирида келажакка ғамхўрлик мужассам.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Феруза Алиакбаровна Темирова ўз сайлов округида жойлашган 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Зеро, ҳар бир боланинг иссиқ ва шинам муҳитда, меҳр-эътибор оғушида камол топиши — келажагимизга дахлдор эзгу масъулиятдир.