Barcha yangiliklar
Соҳил маҳалласида амалга оширилаётган ишлар депутат томонидан ўрганилди
Gallery image 278076
Gallery image 278077
Gallery image 278078
Gallery image 278079
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
10:21

Соҳил маҳалласида амалга оширилаётган ишлар депутат томонидан ўрганилди

Соҳил маҳалласида амалга оширилаётган ишлар депутат томонидан ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Маъруфжон Садриддинов Соҳил маҳалласида инфратузилмани яхшилаш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Маҳаллада республика бюджети маблағлари ҳисобидан қиймати 3 миллиард сўмлик ободонлаштириш лойиҳаси якунланган. Лойиҳа доирасида 2,7 километр ички йўл асфалтланиб, 1,5 километр пиёдалар йўлаги қурилган, 1 километр ички ариққа лоток ётқизилган. Шунингдек, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилиб, болалар майдончаси ташкил этилган.
Ўрганиш давомида маданият марказига қарашли бўш турган бинода кутубхона ва IT марказ ташкил этиш ишларининг боришига ҳам эътибор қаратилди. Қиймати 1 миллиард 30 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланган.
Шу билан бирга, маҳалла биносини янгидан қуриш ҳамда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш лойиҳаси кўздан кечирилди. Умумий қиймати 970 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳа доирасида маҳалла биносини қуриш ишлари 90 фоизга бажарилган.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш, ёшларнинг билим ва касб эгаллаши учун имкониятларни кенгайтириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган.