Barcha yangiliklar
Мактабдаги илиқлик — болалар саломатлиги ва сифатли таълим гарови
Gallery image 278073
Gallery image 278074
Gallery image 278075
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
29 Okt 2026
10:20

Мактабдаги илиқлик — болалар саломатлиги ва сифатли таълим гарови

Мактабдаги илиқлик — болалар саломатлиги ва сифатли таълим гарови
Болаларнинг қишнинг совуқ кунларида ҳам илиқ ва қулай синфхоналарда билим олиши учун мавсумга тайёргарликни ўз вақтида ва пухта ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мактабдаги ҳар бир шароит ўқувчининг саломатлиги, кайфияти ва дарсларни ўзлаштиришига бевосита таъсир қилади.
Шу мақсадда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна иш режаси ижроси доирасида сайлов округи ҳудудида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабида бўлдилар.
Ташриф давомида таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ўрганишнинг асосий мақсади — совуқ кунларда ўқув жараёнининг барқарор давом этиши, ўқувчилар ва педагоглар учун муносиб шароит яратилишига қаратилган тайёргарлик жараёнлари билан танишишдан иборат бўлди.
Таълим муассасаларини мавсумга тайёрлаш катта масъулият талаб этади. Бу борада ҳар бир масалага ўз вақтида эътибор қаратиш, мавжуд эҳтиёжларни аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш болалар манфаатларига хизмат қилади.
Фарзандларимиз илиқ синфхоналарда, хотиржам ва иштиёқ билан билим олсин. Бунинг учун бугун кўрсатилган эътибор эртанги куннинг мустаҳкам пойдеворидир.