Barcha yangiliklar







XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:53
Болалар учун муносиб шароит яратиш — уларнинг келажагига қаратилган эътибордир.
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ЭЪТИБОР ВА АМАЛИЙ НАТИЖА
Болалар учун муносиб шароит яратиш — уларнинг келажагига қаратилган эътибордир.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович ўз сайлов округидаги маҳаллада «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Жараёнда 36-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Депутат уларни ҳал этишга шахсий ҳисса қўшиб, ўз маблағлари ҳисобидан сув бассейнини кўмиш ва трансформатор ўрнатиш ишларини амалга оширди.
Депутат назоратида ишлар якунланиб, мавжуд муаммолар бартараф этилди.
Сайловчи ишончига муносиб жавоб — амалий иш ва аниқ натижа!