






Туман тиббиёт бирлашмаси реконструкция қилинмоқда
Туман тиббиёт бирлашмаси реконструкция қилинмоқда
Янгиқўрғон туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва биноларини замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунларда Инвестиция дастуридан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан туман тиббиёт бирлашмасида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу маблағлар ҳисобидан тиббиёт бирлашмасидаги 7 та асосий бинонинг фасад қисмлари таъмирланмоқда. Шунингдек, поликлиника ва туғруқхона бинолари капитал таъмирдан чиқарилади.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович тиббиёт бирлашмасида бўлиб, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларининг бориши ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида ишларни сифатли ташкил этиш, ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.