





ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов 10-умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида таълим муассасасининг иситиш тизими, совуқ мавсумга тайёргарлиги ҳамда ўқувчилар ва педагоглар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Мазкур мактаб жамоаси жорий йилнинг биринчи мавсумида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида фаол иштирок этиб, 1 миллиард 648 миллион сўм маблағ ютиб олган. Ушбу маблағлар ҳисобидан мактабнинг иситиш тизими таъмирланиб, замонавий қозонлар ўрнатилган.
Натижада қиш мавсумида ўқувчиларнинг илиқ ва қулай синфхоналарда таълим олишини таъминлаш имконияти яратилди.
Ўрганиш якунида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, иситиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.