Barcha yangiliklar
АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Gallery image 277693
Gallery image 277694
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:48

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ва Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида «маҳалла еттилиги» фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла масъуллари билан фуқароларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ишсизликнинг олдини олиш бўйича 193-сонли ҳужжат ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Ишсиз фуқароларни доимий ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда кредит ва субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш масалалари ўрганилди.
Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида «маҳалла еттилиги»нинг ҳамкорликдаги фаолияти муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва белгиланган вазифалар ижросини депутатлик назоратида олиб бориш юзасидан тавсиялар берилди.