Barcha yangiliklar
Болаларнинг илиқ ва қулай шароитда таълим олиши — доимий эътиборда
Gallery image 277638
Gallery image 277640
Gallery image 277642
Gallery image 277643
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:42

Болаларнинг илиқ ва қулай шароитда таълим олиши — доимий эътиборда

Болаларнинг илиқ ва қулай шароитда таълим олиши — доимий эътиборда
Мактабдаги ҳар бир синфхонанинг илиқлиги — болалар саломатлиги ва сифатли таълимнинг муҳим шартидир.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Мамажонов «Бешбулоқ» МФЙ ҳудудидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида мактаб режада белгиланган кўмир захираси билан 100 фоиз таъминлангани, иситиш қозонлари соз ҳолатда экани қайд этилди. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсинг хизмати ҳам йўлга қўйилган.
Эътибор марказида — фарзандларимиз саломатлиги, хотиржамлиги ва билим олиши учун муносиб шароит!
Таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш ишлари давом этмоқда.