Barcha yangiliklar
ГАИСТОН МАҲАЛЛАСИДА «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 277612
Gallery image 277613
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:41

ГАИСТОН МАҲАЛЛАСИДА «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ГАИСТОН МАҲАЛЛАСИДА «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округидаги Гаистон маҳалласи
Муаллимлар кўчасида «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Аҳоли ташаббуси асосида қўллаб-қувватланган мазкур лойиҳани амалга оширишнинг аниқланган қиймати 1 миллиард 647 миллион 610 минг сўмни ташкил этади.
Лойиҳа ҳужжатлари «INVENT DIZAYN SERVIS» МЧЖ лойиҳачи ташкилоти томонидан тайёрланган.
Депутат ўрганиш давомида Муаллимлар кўчасида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати ва лойиҳа ижросининг бориши билан танишди.
«Ташаббусли бюджет» дастури фуқароларга ўз ҳудудидаги долзарб масалаларни илгари суриш, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имконини бермоқда. Шу боис аҳоли овози билан танланган лойиҳаларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан депутатлик назоратини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.