Barcha yangiliklar







XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:40
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулни туман ҳокими ўринбосари Н. Абдураҳмонова олиб борди. Унда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, бандлик, уй-жой ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Айрим мурожаатлар бўйича жойида тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар назоратга олинди.