Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ ЎЗ МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТДИ
Gallery image 277589
Gallery image 277590
Gallery image 277591
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:36

ДЕПУТАТ ЎЗ МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТДИ

ДЕПУТАТ ЎЗ МАБЛАҒИ ҲИСОБИДАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан кеча 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган ўрганишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ камчиликлар аниқланган эди.
✅ Депутат аниқланган муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатиб, ўз маблағи ҳисобидан электр трансформатори атрофини муҳофаза тўсиғи билан ўратди. Шунингдек, ташқарида жойлашган сув бакининг қишда музлаб қолишининг олдини олиш мақсадида уни ерга кўмиш ишларини амалга оширди.
Мазкур ишлар муассасада болалар хавфсизлигини таъминлаш ва куз-қиш мавсуми учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.