Barcha yangiliklar
ИШ РЕЖАЛАРИ ИЖРОСИ ДОИРАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ
Gallery image 277583
Gallery image 277584
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:34

ИШ РЕЖАЛАРИ ИЖРОСИ ДОИРАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ

ИШ РЕЖАЛАРИ ИЖРОСИ ДОИРАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси ҳамда 24 та тавсия асосида сайлов округидаги Сой бўйи маҳалласида «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Лойиҳага мувофиқ, маҳалланинг Саёҳат, Зарбулоқ ва Жасорат кўчаларидаги 3,1 километр ички йўлни асфальтлаш учун 1 миллиард 647 миллион 610 минг сўм маблағ ажратилган.
Айни пайтда пудратчи «ELDOR» МЧЖ томонидан ер ишлари бошланган. Депутат ўрганиш давомида йўлларни асфальтлашга тайёрлаш жараёнлари ҳамда бажарилаётган ишлар ҳолати билан танишди.