Barcha yangiliklar







XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
28 Okt 2026
17:32
СУНЪИЙ КЎЛ БАРПО ЭТИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
СУНЪИЙ КЎЛ БАРПО ЭТИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов дастур ижроси доирасида Қизилёзи маҳалласи ҳудудидаги Подшоота сойи бўйида барпо этилаётган сунъий кўл қурилиши жараёнларини ўрганди.
Лойиҳага кўра, 2 гектар бўш ер майдонида замонавий архитектура ечимлари асосида сунъий кўл ва 2 километр узунликдаги пиёдалар йўлакчасини барпо этиш, шунингдек, 65 та қуёш панелини ўрнатиш кўзда тутилган.
Умумий қиймати 9,5 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа «Kelajak mega stroy» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Ўрганиш давомида дастурда белгиланган ишларнинг бажарилиш ҳолати, қурилиш сифати ва муддатларига эътибор қаратилди. Масъулларга вазифаларни ўз вақтида бажариш, хавфсизлик ҳамда экологик талабларга қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.