

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А.Тожибоев Чуртук маҳалласи сайловчиларига ахборот берди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А.Тожибоев Чуртук маҳалласи сайловчиларига ахборот берди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати А.Тожибоев Чуртук маҳалласида ўз сайловчилари билан учрашув ўтказиб, депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Учрашув давомида депутат томонидан ҳисобот даврида сайлов округида амалга оширилган ишлар, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, маҳалла кўчалари ва ички йўлларни таъмирлаш, куз-қиш мавсумида юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича депутатлик сўровлари асосида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этиб тушунтиришлар бердилар.