

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев Оила маркази фаолияти билан танишди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев Оила маркази фаолияти билан танишди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев тумандаги Оила маркази фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида марказда ёш келин-куёвлар учун ташкил этилган ўқув-семинар жараёнида иштирок этиб, оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳга тайёрлаш ҳамда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, марказ томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунарга ўқитилиши, тадбиркорликка жалб этилиши ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди.
Ташриф якунида соҳадаги фаолият самарадорлигини янада ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини юксалтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.