Barcha yangiliklar
Мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан учрашув ўтказилди
Gallery image 276634
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
15:53

Мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан учрашув ўтказилди

Мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан учрашув ўтказилди
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири Н. Дедаханова томонидан Гулбоғ маҳалласи ҳудудида жойлашган 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида муассаса ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг иш жараёнидаги мавжуд муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Шунингдек, тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши ҳамда муассасада олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида ходимлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар қайд этилиб, уларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, таълим муассасаларида қулай шароитлар яратиш ҳамда жамоалар билан яқин ҳамкорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.