

Хонадонбай ўрганиш ишлари давом этмоқда
Хонадонбай ўрганиш ишлари давом этмоқда
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири, 8-Муборак сайлов округи депутати Н.Дедаханова ҳамда 23-Эзгулик сайлов округи депутати М.Холмирзаева томонидан ҳудудда хонадонбай ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бандлик масалалари, томорқадан самарали фойдаланиш, ободонлаштириш ишларининг бориши ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
Бундай хонадонбай ўрганишлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш ва маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.