

Болажонлар билан самимий суҳбат ўтказилди
Болажонлар билан самимий суҳбат ўтказилди
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири, 8-Муборак сайлов округидан туман Кенгаши депутати Н.Дедаханова va 18-Гулзор сайлов округидан туман Кенгаши депутати А.Насриддинов, 23-Эзгулик сайлов округи туман Кенгаши депутати М. Холмирзаевалар томонидан "Умид ниҳоллари" дам олиш масканида дам олаётган болажонлар билан самимий суҳбат ўтказилди
Суҳбат давомида болаларнинг дам олиш шароитлари улар учун яратилган имкониятлар, маънавий-маърифий ва маданий тадбирларнинг ташкил этилиши билан танишилди
Шунингдек болажонларнинг қизиқишлари тингланиб уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликка қизиқишини ошириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан фикр алмашилди
Депутатлар томонидан болаларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг соғлом билимли ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди