

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев Ғайрат маҳалласидаги фуқаролар мурожаатларини ўрганди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев Ғайрат маҳалласидаги фуқаролар мурожаатларини ўрганди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев томонидан Ғайрат маҳалласи Ойбулоқ кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқаро Ш. Жалолов кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан тегишли банк ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Масаланинг барча жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилиб, фуқарога ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди.
Амалга оширилган ҳамкорлик ишлари натижасида фуқаронинг мурожаати жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, кредит расмийлаштириш билан боғлиқ масала қонуний тартибда бартараф этилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш бундай ўрганишларнинг асосий мақсади ҳисобланади.