

Фуқаро мурожаати ижобийхал этилди.
Фуқаро мурожаати ижобийхал этилди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 17-Пастгузар сайлов округи депутати Ғ.Собиров томонидан Пастгузар маҳалласи фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқаро Г.Мирзаеванинг тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинаси харид қилиш учун кредит ажратиш бўйича мурожаати атрофлича кўриб чиқилди.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мурожаат жойида ижобий ҳал қилиниб, фуқарога кредит ажратилишига кўмаклашилди. Натижада, фуқаронинг бандлиги таъминланиб, доимий даромад манбаи яратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Депутат томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш ва фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.