

Кенгаш қарори ижроси
Кенгаш қарори ижроси
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 11-Янгичек сайлов округи депутати томонидан Кенгаш қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгичек маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қайта таъмирлаш ва реконструкция ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши, бажарилаётган ишлар сифати, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилиши юзасидан масъуллар билан мулоқот қилинди. Шунингдек, таълим муассасасида ўқувчилар учун замонавий ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, қурилиш ишларини белгиланган муддатда ҳамда сифатли якунлаш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.
Кенгаш қарори ижросини таъминлаш ҳамда қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши юзасидан депутатлик назорати изчил давом эттирилади.