Barcha yangiliklar
Мурожаат ижобий ҳал этилди
Gallery image 276560
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
13:43

Мурожаат ижобий ҳал этилди

Мурожаат ижобий ҳал этилди

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев томонидан 17-Пастгузар сайлов округи аҳолиси томонидан келиб тушган мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниб, масъул ташкилотлар иштирокида тегишли чоралар кўрилди. Натижада “Тоза ҳудуд” ДУК Уйчи филиали томонидан мурожаатда кўтарилган масала ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, аҳолига санитария ва экологик тозаликни таъминлаш мақсадида маиший чиқиндиларни белгиланган график асосида мунтазам олиб кетиш ишлари назоратга олинди. Масъулларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.