

Ёшлар билан манзилли ишлаш – доимий эътибор марказида.
📍 Ёшлар билан манзилли ишлаш – доимий эътибор марказида.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х. Холмирзаев 1-Машад сайлов округи ҳудудидаги "Қувурбоши" маҳалласида маҳалла ёшлар етакчиси И. Муйдинов ҳамда ҳоким ёрдамчиси И. Юсупов билан биргаликда назоратга олинган,
жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ижобий ҳаёт йўлини танлаши мақсадида маҳалладаги ёшлар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш давомида маҳалланинг Меҳр кўчаси, 18-уйда истиқомат қилувчи А.Асқаров нинг яшаш шароити, унга яратилган имкониятлар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ёшнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ҳуқуқий онги ва ижтимоий фаоллигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Бундай манзилли ўрганишлар ҳар бир ёшнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятга мослашиши ҳамда келажакка ишонч билан қадам қўйишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.