Barcha yangiliklar



XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
13:39
Фуқаро мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фуқаро мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири, 8-Муборак сайлов округи депутати Н.Дедаханова томонидан Обод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мурожаат мазмуни атрофлича таҳлил қилиниб, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда белгиланган тартиблар асосида фуқарога батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мурожаатда кўтарилган масалани ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар билдирилиб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан йўналишлар кўрсатилди.
Фуқаро томонидан билдирилган мурожаат ижроси депутатлик назоратига олинди.