Barcha yangiliklar
37-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Gallery image 276548
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
13:38

37-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.

37-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 25-Янгиер сайлов округи депутати И.Қаҳҳорова томонидан Хожиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 37-оилавий поликлиника фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ташриф давомида поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифати, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда тиббиёт ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, муассасага мурожаат қилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Поликлиника фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати устидан депутатлик назорати давом эттирилади.