

Обод маҳалласи фуқаролар йиғини фаолияти ўрганилди.
Обод маҳалласи фуқаролар йиғини фаолияти ўрганилди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири, 8-сайлов округи депутати Н.Дедаханова ҳамда 18-Гулзор сайлов округи депутати А.Насриддинов томонидан Обод маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ташриф давомида маҳаллада аҳоли муаммоларини ҳал этиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини таъминлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, маҳалла масъуллари билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда давлат дастурлари ижросининг бориши муҳокама қилинди. Фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш ва маҳаллада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти устидан депутатлик назорати доимий равишда давом эттирилади.