Barcha yangiliklar
Ёшлар ҳолидан хабар олинди
Gallery image 276546
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
13:36

Ёшлар ҳолидан хабар олинди

Ёшлар ҳолидан хабар олинди
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б. Жўраев томонидан 10-Тошлоқ сайлов округи ҳудудидаги «Тошлоқ» маҳалласида оталиққа олинган ёшлар ҳолидан хабар олинди.
 Ташриф давомида оталиққа олинган ёшларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг яшаш шароити, муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди. Ёшлар билан суҳбатлашилиб, мавжуд масалаларни ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни тегишли тартибда ҳал этиш ва ёшларга амалий кўмак кўрсатиш чоралари белгиланди.