

Уйчи туманида ғўза парвариши депутатлик ва доимий комиссия назоратида.
Уйчи туманида ғўза парвариши депутатлик ва доимий комиссия назоратида.
Туманда пахта ҳосилдорлигини ошириш, ғўза парваришини агротехник талаблар асосида ташкил этиш ҳамда соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида ўрганиш ишлари доимий эътибор марказида бўлиб турибди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 20-Бояғон сайлов округи депутати, туман ҳокими М. Абдуллаев ташаббуси ҳамда Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан фермер хўжаликларидаги ғўза майдонлари ўрганилди. Депутатлик назорати доирасида экинларнинг ҳолати, агротехник тадбирларнинг бажарилиши ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида ғўзани ўз вақтида суғориш, озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, культивация ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда бошқа агротехник тадбирларни белгиланган талаблар асосида амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, доимий комиссия аъзолари томонидан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, минерал ўғитларни меъёр асосида қўллаш ва юқори ҳамда сифатли пахта ҳосили етиштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Доимий комиссия томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳар бир агротехник жараённи самарали ташкил этиш, фермерлар билан доимий мулоқотда бўлиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган ишлар изчил депутатлик назорати остида давом эттирилмоқда.