Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: "ҒАЙРАТ" МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
Gallery image 276404
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:27

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: "ҒАЙРАТ" МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: "ҒАЙРАТ" МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

Уйчи тумани Халқ депутатлари Кенгашининг 21-Ғайрат сайлов округи депутати Р. Валиев томонидан "Ғайрат" маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли учун барпо этилаётган соғломлаштириш йўлакчасидаги қурилиш ишларининг бориши, қурилиш сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ички кўчаларни асфальтлаш ишлари изчил давом этаётгани, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишлари деярли якунлангани ҳамда янги пиёдалар йўлаклари барпо этилаётгани қайд этилди. Бу ишлар аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши учун замонавий инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллада эски бинолар ўрнида замонавий иншоотлар қурилиб, ҳудуднинг меъморий қиёфаси янада янгиланиб бормоқда.
📌 Ўрганиш якунида депутат томонидан қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда якунланиши ва лойиҳаларнинг талаб даражасида амалга оширилиши юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди. Шу билан бирга, мазкур ишлар доимий депутатлик назоратида олиб борилиши таъкидланди.
Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда.