Barcha yangiliklar
Ижтимоий хизмат ва депутат ҳамкорлигида манзилли кўмак кўрсатилди.
Gallery image 276403
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:24

Ижтимоий хизмат ва депутат ҳамкорлигида манзилли кўмак кўрсатилди.

Ижтимоий хизмат ва депутат ҳамкорлигида манзилли кўмак кўрсатилди.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 22-Эзгулик сайлов округи депутати М.Холмирзаева  ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходим иштирокида Кесканёр маҳалласи Нурафшон кўчасида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро М.Азизова ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигини тиклаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, унинг ижтимоий эҳтиёжлари атрофлича ўрганилиб, давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлардан самарали фойдаланиш имкониятлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фуқаронинг ўқиш ва касб эгаллаш истаги инобатга олиниб, Уйчи спорт техникумида ташкил этилган уч ойлик "Оилавий ҳамширалик" ўқув курсига жойлаштирилди. Бу эса фуқаронинг таълим олиш билан бир вақтнинг ўзида иш билан таъминланишига хизмат қилади.
Мазкур масалалар юзасидан Уйчи спорт техникумининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Мамасолиева, туман Кенгаши депутати М.Холмирзаева ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходим иштирокида суҳбат ўтказилиб, фуқарони қўллаб-қувватлашнинг кейинги чоралари белгилаб олинди.
Шунингдек, фуқаро М.Азизованинг оилавий муаммолари инобатга олиниб, унинг руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол қайтишини таъминлаш мақсадида психологик тренингларга жалб этиш чоралари кўрилди.
Маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматларни сифатли ташкил этиш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни ўз вақтида тайинлаш ҳамда манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Депутатлик назорати ва ижтимоий хизмат ҳамкорлиги эса фуқароларнинг ҳаёт сифати ва бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.