Barcha yangiliklar



XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:20
«Наслчилик тўғрисида»ги Қонун ижроси амалда.
Наслчилик тўғрисида»ги Қонун ижроси амалда.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида Уйчи туманида чорвачилик соҳасини ривожлантириш, наслли чорва молларини кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ҳамда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қонун ижросини таъминлаш мақсадида туманда чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида наслли молларни парваришлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, ветеринария ва зоотехния хизматларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сонли "Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори соҳадаги имкониятларни янада кенгайтирди. Унга мувофиқ, фермер хўжаликларида енгил конструкцияли чорвачилик бинолари, сув резервуарлари ҳамда озуқа сақлаш омборларини барпо этиш учун қулай шартлар яратилди.
Мазкур имкониятлардан самарали фойдаланаётган Уйчи туманидаги «Ал-Машхад саховати» фермер хўжалигида наслчилик ва чорвачилик ишлари талаб даражасида йўлга қўйилган. Айни пайтда хўжаликда 60 бош қорамол ва 100 бош қўй парвариш қилиниб, уларни асраш, озиқлантириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Халқ депутатлари уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими ҳамда доимий комиссия азолари, соҳа мутасаддилари фермер хўжалигида бўлиб, «Наслчилик тўғрисида»ги Қонун талабларининг ижроси, наслли чорва молларини сақлаш ва парваришлаш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ташриф давомида наслчилик ишларини янада такомиллаштириш, чорва молларининг генетик салоҳиятини ошириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, маҳсулдорликни кўпайтириш ҳамда қонун талабларининг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.