Barcha yangiliklar
Депутатлик сўрови ижроси депутат назоратида
Gallery image 276393
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:14

Депутатлик сўрови ижроси депутат назоратида


Депутатлик сўрови ижроси депутат назоратида

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига 21-сайлов округидан депутат Р.Валиев томонидан Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинининг "Қадрият" кўчасида жойлашган 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш масаласи юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилган эди.
Мазкур депутатлик сўрови ижросини таъминлаш мақсадида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши депутат томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида таъмирлаш ишларининг сифати, белгиланган лойиҳа асосида амалга оширилиши ҳамда қурилиш муддатларига риоя этилиши юзасидан атрофлича танишилди.

Депутат Р.Валиев мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш, болажонлар учун замонавий ва хавфсиз шарт-шароитларни яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Депутатлик сўровлари ижросини жойларда мунтазам назорат қилиш ва аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий объектларда амалга оширилаётган ишлар сифати устидан парламент назоратини таъминлаш депутат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.