

Маданият маркази фаолияти ўрганилди
Маданият маркази фаолияти ўрганилди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Б.Жўраев томонидан Уйчи туманидаги 46-сонли маданият маркази фаолияти ўрганилди.
Ташриф давомида маданият марказида аҳоли, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ҳамда фаолият юритаётган тўгараклар иши билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, тўгаракларга жалб этилган ёшларнинг қизиқишлари, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар ҳамда маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунида маданият маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, тўгараклар самарадорлигини ошириш ва ёшларни маданий-маърифий тадбирларга кенг жалб этиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.