Barcha yangiliklar
Ёшлар маслаҳат гуруҳи ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.
Gallery image 276391
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:12

Ёшлар маслаҳат гуруҳи ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

Ёшлар маслаҳат гуруҳи ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

Уйчи туманида Ёшлар маслаҳат гуруҳи ташаббуси ва иштирокида ёшларнинг инновацион ғоялари ҳамда стартап лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун амалий кўмак кўрсатишдан иборат бўлди.
Тадбирда Наманган вилояти прокурори Умирбек Мадраҳимов, Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев, сектор раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамда Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.
Тақдимот давомида ёшлар томонидан ахборот технологиялари, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва инновацион ечимлар соҳаларига оид 5 дан ортиқ истиқболли стартап лойиҳалари намойиш этилди. Ҳар бир лойиҳа Ёшлар маслаҳат гуруҳи иштирокида соҳа мутахассислари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг амалий аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги, инвестициявий жозибадорлиги ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари баҳоланди.
Тадбир якунида истиқболли деб топилган стартап ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда туман ҳокимлиги, Наманган вилояти прокуратураси ҳамда Ёшлар маслаҳат гуруҳи томонидан ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатилиши таъкидланди.
Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолияти ёшларнинг инновацион фикрлаши, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилиб, ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этмоқда.