Barcha yangiliklar
Хонадонбай ўрганишлар давом этмоқда
Gallery image 276390
XOLMIRZAYEV XAYRULLO XAMIDULLAYEVICH
27 Okt 2026
11:09

Хонадонбай ўрганишлар давом этмоқда

Хонадонбай ўрганишлар давом этмоқда

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х.Холмирзаев томонидан 8-Муборак сайлов округи Тепасарой маҳалласида хонадонбай ўрганишлар амалга оширилди.
Ўрганишлар давомида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, кундалик турмушида учраётган муаммо ва эҳтиёжлари ҳамда улар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланди. Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, аҳолига давлат томонидан яратилган имкониятлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш механизмлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай хонадонбай ўрганишлар аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларга манзилли ечим топиш ва фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлашга хизмат қилмоқда.