

Фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди.
Фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири, 8-Муборак сайлов округи депутати Н.Дедаханова ҳамда 23-Эзгулик сайлов округи депутати М.Холмирзаева томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида Эзгулик маҳалла фуқаролар йиғинининг Сокинлик кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш масаласи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида кўча аҳолиси билан мулоқот қилиниб, мавжуд муаммо ва аҳолининг эҳтиёжлари тингланди. Сув таъминоти ҳолати кўздан кечирилиб, мурожаатда келтирилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама ўтказилди.
Депутатлар томонидан мазкур масалани қонунчилик доирасида ҳал этиш, ичимлик суви тармоғини тортиш ишларини тезлаштириш ҳамда мурожаат ижросини назоратга олиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.