Barcha yangiliklar
«ИНСОН» МАРКАЗИНИНГ 9 ОЙЛИК ФАОЛИЯТИ ДОИМИЙ КОМИССИЯДА ЭШИТИЛДИ
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:37

«ИНСОН» МАРКАЗИНИНГ 9 ОЙЛИК ФАОЛИЯТИ ДОИМИЙ КОМИССИЯДА ЭШИТИЛДИ

«ИНСОН» МАРКАЗИНИНГ 9 ОЙЛИК ФАОЛИЯТИ ДОИМИЙ КОМИССИЯДА ЭШИТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияси йиғилишида туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг 2026 йил январь–сентябрь ойларида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
📊 Ҳисоботда қайд этилишича, марказ ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 360 нафар фуқаро бўйича индивидуал иш очилиб, 8 496 та хизмат кўрсатилган. Шундан 826 та ҳолат бўйича ижтимоийлашувга эришилиб, ишлар якунланган.
🔹 1 646 нафар фуқарога 1 млрд 428 млн сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. 🔹 Ногиронлиги бўлган 401 нафар шахс реабилитация техника воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланган. 🔹 Ногиронлиги бўлган 273 нафар шахснинг бандлиги таъминланган. 🔹 714 нафар бола психологик-тиббий-педагогик комиссия кўригидан ўтказилиб, тегишли таълим ва ижтимоий хизматларга йўналтириш бўйича хулосалар берилган.
👧 Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида 60 нафар бола васийлик ва ҳомийликка олинган, 16 нафар бола ўз оиласига қайтарилган. «Ёшларга ҳамроҳлик» дастури доирасида 220 нафар бола спорт ва фан тўгаракларига, 24 нафари касб-ҳунарга жалб этилган.
👵 Ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган 192 нафар шахсга 16 нафар ижтимоий ходим ассистенти хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, 190 нафар кекса бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон воситалари билан таъминланган.
💳 2026 йил 1 октябрь ҳолатига болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони 4 049 тани, уларга тўланаётган маблағ 2,1 млрд сўмни ташкил этган.
⚖️ Ҳисобот даврида 301 нафар фуқарога юридик, 296 нафар фуқарога психологик хизмат кўрсатилган. Марказда жами 7 108 та мурожаат рўйхатга олинган.
Йиғилишда эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароит яратиш, болалар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар бўйича ҳисобот маълумотлари тақдим этилди.