



КЎКЁРДА ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИНГ ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
КЎКЁРДА ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИНГ ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда Кенгаш депутати Абдуллаев Хуснимуҳаммад Нурмуҳаммедович томонидан «Кўкёр» маҳалласидаги тиббиёт муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔎 Ўрганиш давомида муассасанинг иситиш тизими, мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳамда тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун яратилган шароитларга эътибор қаратилди.
Совуқ кунларда тиббиёт муассасасининг барқарор фаолиятини таъминлаш, хоналарда зарур ҳароратни сақлаш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни узлуксиз ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
🤝 Асосий мақсад — қиш мавсумида ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун қулай ва муносиб шароит яратиш.