Barcha yangiliklar
АСФАЛЬТ ЙЎЛЛАР, ҚУЛАЙ ЙЎЛАКЛАР — КЎКЁРНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ
Gallery image 275909
Gallery image 275910
Gallery image 275911
Gallery image 275912
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:34

АСФАЛЬТ ЙЎЛЛАР, ҚУЛАЙ ЙЎЛАКЛАР — КЎКЁРНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ

АСФАЛЬТ ЙЎЛЛАР, ҚУЛАЙ ЙЎЛАКЛАР — КЎКЁРНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан «Кўкёр» маҳалласида дастурлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари ўрганилди.
🔹 Хизмат кўрсатиш дастури доирасида ажратилган 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига «Тинчлик» ва «Бахт» кўчаларида қуйидаги ишлар режалаштирилган:

✅ 1,5 км йўлни асфальтлаш;
✅ 1,5 км пиёдалар йўлакчаси қуриш;
✅ 1,5 км лоток ўрнатиш;
✅ 83 та кўча чироғи ўрнатиш;
✅ 13 та ўриндиқ ва 10 та чиқинди қутиси жойлаштириш.

🚧 Бугунги кунга қадар мазкур кўчаларда асфальтлаш ишлари якунланган бўлиб, пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари давом этмоқда.

🔎 Депутатлик ўрганиши давомида лойиҳада белгиланган ишларнинг бажарилиш ҳолати, аҳоли учун яратилаётган қулайликлар ҳамда пиёдалар ҳаракати хавфсизлигига эътибор қаратилди.

📌 «24 та тавсия» доирасида ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолига қулай шароит яратиш ва дастурлар ижроси устидан депутатлик назоратини олиб бориш муҳим вазифалардан ҳисобланади.