



15-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
15-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 15-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔎 Ўрганиш давомида иситиш тизимининг созлиги, ёқилғи захираси ҳамда ўқувчилар ва педагоглар учун иссиқ, қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва мавсумга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
✅ Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва ўқувчилар учун муносиб шароит яратиш — депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан биридир.