Barcha yangiliklar
Суд биноси қурилиши — депутатлик назоратида
Gallery image 275886
Gallery image 275887
Gallery image 275888
Gallery image 275889
Gallery image 275890
Gallery image 275891
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:20

Суд биноси қурилиши — депутатлик назоратида

Суд биноси қурилиши — депутатлик назоратида
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан Кенгаш сессияси қарори ҳамда тегишли дастурда белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар учун қурилаётган янги маъмурий бинонинг қурилиш жараёнлари ўрганилди.
🔎 «Қораёнтоқ» маҳалласи ҳудудида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судлари учун барпо этилаётган мазкур объектда бажарилаётган ишлар, қурилиш сифати ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилишига эътибор қаратилди.
📋 Ўрганиш давомида қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда объектни фойдаланишга тайёр ҳолга келтириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
✅ Янги бино суд ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиши ва суд мажлисларида иштирок этиши учун қулайликларни кенгайтиришга хизмат қилади.