Barcha yangiliklar
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Gallery image 275884
Gallery image 275885
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
26 Okt 2026
17:19

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Наманган сув таъминоти» АЖ Янгиқўрғон туман филиали бошлиғи Р. Абдуллаевнинг 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
💧 Ҳисоботда қайд этилишича, филиал томонидан тумандаги 68 та маҳалланинг 58 тасига хизмат кўрсатилмоқда. Аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 91 фоизни ташкил этмоқда.
🔧 Ҳисобот даврида: ▫️ 24,2 километр сув тармоғи жорий, 0,5 километр тармоқ мукаммал таъмирланган; ▫️ туман инфратузилма маблағлари ҳисобидан 4,3 километр янги тармоқ қурилган; ▫️ Боғ ва Гулшан маҳаллаларида 2 та тик қудуқ қазилиб, 19 километрдан зиёд сув тармоғи тортилган ҳамда 2 800 нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган; ▫️ 6 та насос агрегати энергия тежамкор ускуналарга алмаштирилиб, 12 таси жорий таъмирланган; ▫️ тармоқлардаги 313 та авария ва носозлик бартараф этилган.
📨 Фуқаролардан келиб тушган 179 та мурожаатнинг 142 таси ижобий ҳал этилган, 31 таси бўйича тушунтириш берилган, 6 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилган.
🔎 Йиғилишда ҳисоботда келтирилган муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Қорасув маҳалласидаги канализация насос станциясини таъмирлаш, Кўкёр маҳалласидаги маҳаллий оқова сув тозалаш иншоотидаги носозликларни бартараф этиш ҳамда Қизилқиёқ маҳалласи Заркент кўчасига 1 800 метр ичимлик суви тармоғи тортиш учун жами 73 миллион 165 минг сўм маблағ зарурлиги билдирилди.
📌 Муҳокамада аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, мурожаатларни манзилли ҳал этиш, муаммолар бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда ижро муддатларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.