


ҚУРИЛИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
ҚУРИЛИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссия йиғилишида қурилиш соҳасида 2026 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига қадар кутилаётган натижалар юзасидан Ф. Тўлабоевнинг ҳисоботи эшитилди.
📊 Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилда туманда ижтимоий ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан 301,7 млрд сўмлик 80 та объектда қурилиш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
🔹 Инвестиция дастури доирасидаги 72,3 млрд сўмлик 10 та объектнинг 3 таси фойдаланишга топширилган. 5 тасида қурилиш, 2 тасида лойиҳалаш ишлари давом этмоқда.
🔹 Жаҳон банки дастури доирасида 30,7 млрд сўмлик 20 та объект — 17 та йўл, 2 та электр таъминоти ва 1 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари якунланган.
🔹 «Драйвер» дастури бўйича 4 та объектнинг 3 тасида, «Янги Ўзбекистон қиёфаси» дастури бўйича 6 та объектнинг 4 тасида ишлар якунланган.
🔹 «Оғир туман» дастури доирасидаги 8 та объектнинг 5 тасида, «Оғир маҳалла» дастури доирасидаги 4 та объектнинг барчасида қурилиш ишлари тугалланган. «Хизмат кўрсатиш» дастури бўйича 5 та объектда ишлар бошланган.
🔹 «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумида 14 та объектнинг 11 тасида ишлар якунланган, қолган 3 тасини тугаллаш чоралари кўрилмоқда. Иккинчи мавсумда 13 та объектнинг 2 тасида ишлар якунланиб, 11 тасида қурилиш бошланган.
🎯 Лойиҳалар натижасида 440 нафар ўқувчи ва 240 нафар мактабгача таълим ёшидаги бола учун таълим-тарбия шароитларини яхшилаш, 60 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда 520 та янги иш ўрни ташкил этиш, бюджетга 1,5 млрд сўм қўшимча солиқ тушумини таъминлаш кутилмоқда.
🏘 Шунингдек, жорий йилда 78 хонадонли 3 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 2 та уй фойдаланишга топширилиб, 48 та оила уй-жой билан таъминланган. Йил якунига қадар яна 30 та оилани уй-жой билан таъминлаш белгиланган.